Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Tata Steel Chess'ни забт этган Абдусатторов ва Синдоров Ўзбекистонга қайтди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess 2026” халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонга қайтиб келди.

Спортчилар Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ота-оналари иштирокида кутиб олинди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг Мастерс гуруҳи доирасидаги 13-тур учрашувида ҳиндистонлик Аржун Эригаиси устидан ғалаба қозонди. Ушбу натижадан сўнг Абдусатторов очколари сонини 9 тага етказиб, турнир жадвалида якка пешқадам сифатида биринчи ўринни эгаллади ва чемпионликни қўлга киритди.

У турнир давомида ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа, чехиялик Нгуен Таи Даи Ван, амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу, германиялик Винсент Кеймер ва Маттиас Блуебаум сингари кучли гроссмейстерларни мағлуб этди.

Шунингдек, мусобақада 13 имкониятдан 8,5 очко жамғарган Жавоҳир Синдоров эса 2-ўрин билан тақдирланди. У турнир давомида 4 ғалаба ва 9 та дуранг натижа қайд этди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:28, 03.02.2026.
Ўқилди: 913 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6250]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2694]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2637]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2580]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2453]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1801]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1561]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1545]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1515]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.