Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

«Аякс» аргентиналик иқтидорли ҳужумчи трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Амстердамнинг «Аякс» клуби расмий сайтида янги футболчи — қанот ҳужумчиси Маэр Каррисо жамоага келиб қўшилганини эълон қилди.

19 ёшли футболчи Аргентинанинг «Велес Сарсфилд» клубидан 6 миллион евро эвазига сотиб олинди. Каррисо ва «Аякс» ўртасидаги шартнома 2030 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Нидерландия гранди сафида ёш ҳужумчи 7-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Маэр Каррисо «Велес Сарсфилд» сафида 2024 йилдан бери ҳаракат қилиб келаётган эди. У аргентиналиклар таркибида жами 52 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. Айни дамда «Аякс» Нидерландия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:35, 04.02.2026.
Ўқилди: 606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик