Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Семеньо: "Гвардиола билан ишлаётганим ҳалигача тушга ўхшамоқда"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Антуан Семеньо жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Шаҳарликлар" ганалик футболчини январь ойида "Борнмут"дан 72 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Янги келган футболчи янги жамоасида бешта ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва битта голли узатмани амалга оширишга улгурди.

"Гвардиола билан илк бор учрашганимда бироз эсанкираб қолдим. Яқин келажакда у менинг мураббийим бўлишини энди англаб етяпман. Бу худди тушга ўхшайди, лекин мен айнан шу ерда, айнан шу мураббийлар штаби билан ишлашни хоҳлашимни тушундим. Бу менга янги даражага чиқишимга ёрдам беради. "Манчестер Сити"га ўтганимдан жуда хурсандман", — дея Семеньонинг сўзларини келтирмоқда City Report.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Гвардиола шогирдлари Лига кубоги ярим финали доирасида "Ньюкасл"га қарши жавоб баҳсида майдонга тушади.

Киритилди: 15:51, 04.02.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.