Кириш Регистрация
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"Рома" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси операция қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Италия терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳимоячиси Жанлука Манчини бурнидан олган жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини ўтади. Бу ҳақда Onefootball нашри хабар бермоқда.

Футболчи 2 февраль куни "Удинезе"га қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимида шикастланган эди, бироқ майдонни тарк этмай, ўйинни охиригача етказиб қўйган. Операциядан сўнг Манчини маълум муддат давомида махсус ҳимоя ниқобида ўйнашига тўғри келади. Ҳозирда унинг жамоаси 23 ўйиндан сўнг 43 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи 30 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида 9 та сариқ ва 1 та қизил карточка бор. Transfermarkt портали Манчинининг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 16:11, 04.02.2026.
Ўқилди: 241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.