Кириш Регистрация

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Реал» - менинг севимли жамоам, Роналду - дунёнинг энг яхшиси»

Баҳо:
+-4 | -

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг унинг севимли клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси эканлигини тан олди.

«Менинг севимли жамоам доимо «Реал» бўлган. Криштиану Роналдуни дунёда тенгсиз деб ҳисоблардим. Бироқ «Барселона» шарафини ҳимоя қилганим сабабли, матбуот анжуманларида ёлғон гапиришга мажбур бўлганман. Акс ҳолда, у ерда ўйнай олмасдим», — дея Боатенгнинг сўзларини келтирмоқда DeadlineDayLive аккаунти.

Эслатиб ўтамиз, Кевин-Принс 2019 йилда ижара асосида «Барселона»да тўп сурган. Унинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги клуби Берлиннинг «Герта»си бўлган эди. Боатенг Гана терма жамоаси сафида 15 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.

Киритилди: 12:38, 05.02.2026.
Ўқилди: 5936 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик