Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Миржалол Қосимов: «Пахтакор»ни ҳақли ғалаба билан табриклайман»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Тушунарсиз ҳолат, бунақа дерби ўйинларда рақибга бунақа “фора” бериш керак эмас. Тушунарсиз деётганимнинг сабаби, аввалги дербида “Локомотив” иккита гол урганди, кейин ҳисоб мувозанатини тенглаштиргандик. Бугун эса “Пахтакор” ўйин бошидаёқ ҳисобни очди. Айтмоқчиманки, учрашув бошларида гол ўтказиб юбориш одат бўлиб қоляпти. Пишур, Таран каби футболчилар бу каби марказий учрашувларда вазиятлардан унумли фойдаланиши керак эди. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо кеч бўлганди. Бир текисда ўйнай олмаяпмиз. “Пахтакор”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман, - дейди Миржалол Қўшоқович.

- Бугун ёмғир ёғиб, майдон ҳолати сирпанчиқ эди. Таркиб танлашда бу жиҳатни ҳам инобатга олдингизми?
- Ҳозирги пайтда жамоамизда ёшларни асосий таркибга жалб қилиш сиёсати кечмоқда. Умуман қандай шароит бўлишидан қатъи назар футболчилар ҳужум ташкил этишга интилишяпти. Футболда ҳамма нарса бўлади – ҳатолар ҳам, ютуқлар ҳам бўлади.

- Терма жамоа бош мураббийи сифатида Жамшид Искандаров ва Игорь Сергеев ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Сергеев ҳар доимгидек фаол ўйнаб, ҳар бир тўпга интилиши билан ажралиб турди. Жамшид Искандаров ҳам аввалги ўйинлари каби тўпни ўзида кўпроқ сақлаб, кутилмаган паслари билан шерикларини қулай вазиятга чиқариб турди. Улар терма жамоа йиғинига таклиф этилганлар.

 

- Лутфулла Тўраев гол ургач, ҳеч бўлмаса дуранг натижадан умид қилдингизми?
- Ҳеч бир мураббий ҳакам хуштаги чалинмагунча хотиржам бўлмайди. Ҳатто йирик ҳисобда ғалаба қозонаётганда ҳам.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:19, 10.08.2013.
Ўқилди: 5760 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.