Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Эден Азар: «Интер» — Италиянинг сўнгги 5 йилдаги энг кучли жамоаси»

Баҳо:
+ | -

Бельгия футболи афсонаси Эден Азар Миланнинг «Интер» клуби ҳақида ўз фикрларини билдириб, «нерадзурри»ларнинг сўнгги йиллардаги барқарорлигини юқори баҳолади.

Азарнинг фикрича, «Интер»нинг муваффақиятлари замирида тизимли иш ётибди.

«Агар жамоа уч йил ичида икки бор (Еврокубокларда) финалга чиққан бўлса, бу албатта тасодиф эмас. Клуб раҳбарияти жуда малакали, футболчиларнинг даражаси эса юқори. «Сан-Сиро»даги муҳит ва мухлислар эса ҳақиқатан ҳам ўйин тақдирига таъсир ўтказа оладиган куч», — дейди Азар.

Шунингдек, Эден ўз вақтида «Интер»га ўтиши мумкин бўлгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, клубнинг собиқ президенти Массимо Моратти унга бефарқ бўлмаган.

«Мен «Интер»га ўтишга яқин бўлганманми? Моратти менга тез-тез комплиментлар қилиб турарди ва ўйинимни юқори баҳоларди», — дея таъкидлади бельгиялик собиқ футболчи.

Киритилди: 16:04, 05.02.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6872]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2731]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2585]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2420]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2231]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2200]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2116]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2051]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2017]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик