Кириш Регистрация

Испания кубоги. «Атлетико» «Бетис»ни ер билан битта қилди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Испания Кубоги чорак финали доирасида сафарда «Бетис»ни тор-мор келтирди — 5:0.

12-дақиқада Давид Ганцко ҳисобни очди. 30-дақиқада мадридликларнинг устунлигини Жулиано Симеоне иккитага оширди. 37-дақиқада эса Адемола Лукман учинчи голни урди — бу гол Лукман учун «Атлетико» либосидаги дебют гол бўлди.

Тўртинчи голни 62-дақиқада Антуан Гризманн ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Учрашувдаги якуний ҳисобни эса 83-дақиқада Тьяго Альмада ўрнатди.

«Атлетико» Испания Кубоги ярим финалига йўл олди. Аввалроқ ушбу босқичга «Барселона», «Реал Сосьедад» ва Бильбаонинг «Атлетик» жамоалари йўлланма олган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:43, 06.02.2026.
Ўқилди: 1448 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик