Кириш Регистрация

Симеоне Лукманни эътироф этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби янги аъзоси Адемола Лукман жамоа сафида ёрқин дебют қилди. 28 ёшли ҳужумчи Испания Кубоги 1/4 финалида "Бетис"нинг тор-мор этилишига (5:0) ўз ҳиссасини қўшди — унинг ҳисобида битта гол ва битта голли узатма мавжуд.

"Лукман бизнинг барча ўйинчиларимиздан фарқ қилади, айниқса бирга-бир вазиятларда у жуда кучли. Шунингдек, у жамоадошлари билан ҳамкорликда ҳам яхши ўйин кўрсатади. Унинг фазилатлари бизга уни турли позицияларда ишлатиш имконини беради. Адемола ўзини қулай ҳис қилмоқда ва умид қиламанки, биз унга янада кўзга кўринган футболчи бўлишга ёрдам берамиз, у эса "Атлетико"нинг жамоа сифатида ўсишига кўмаклашади", — деди ўйиндан кейинги интервьюда жамоа устози Диего Симеоне.

Мадридликлар Адемола Лукманни февраль ойи бошида "Аталанта"дан 35 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Киритилди: 07:55, 06.02.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик