Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасининг Осиё кубоги–2026 мусобақасидаги иштироки танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов терма жамоанинг қитъа биринчилигидаги иштирокини баҳолар экан, мусобақага пухта тайёргарлик кўриш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганини таъкидлади. Хусусан, мураббийлар штаби иш режаси асосида мунтазам ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилгани, жамоага жаҳоннинг кучли ТОП терма жамоалари спарринг рақиб сифатида жалб этилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Индонезияда бўлиб ўтган мусобақа давомида жамоа аъзолари ўз имкониятлари даражасидан паст иштирок этгани, футзалчиларда курашга чанқоқлик ва ғалабага бўлган иштиёқ каби муҳим жиҳатлар етарлича намоён бўлмагани танқид қилинди. Натижада терма жамоа гуруҳ босқичидан қийинчилик билан плей-оффга чиққан бўлса-да, чорак финалда олдига қўйилган вазифани бажара олмади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Нодир Элибоевнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан истеъфо тўғрисидаги аризаси инобатга олинди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитаси миллий терма жамоа мураббийлар штабига ўтган давр мобайнидаги фаолияти учун миннатдорлик билдириб, келгусидаги фаолиятида уларга омад тилади.

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасининг янги мураббийлар штаби яқин кунларда кенг жамоатчилик ва мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Киритилди: 20:40, 06.02.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.