Кириш Регистрация

Пеп Гвардиола: "АПЛда ғолиб чиқиш йилдан-йилга қийинлашиб бормоқда"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг фикрича, йил сайин Англия чемпионатида ғолиб чиқиш қийинлашиб бормоқда.

"Ҳар мавсумда Премьер-лигада зафар қучиш мураккаблашмоқда. Аммо, менимча, бу нафақат бизга, балки қолган барча жамоаларга ҳам тегишли.

Бу мавсумда кучлироқ бўлдикми? Агар юқори даража ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирча йўқ. Биз айрим жиҳатларда ўсишга эришяпмиз. Бироқ бизга барқарорлик керак — шундагина керакли натижага эришамиз. Олдинда 14 та ўйин бор — АПЛ учун бу жуда узоқ муддат. Тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, бу ерда ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

"Манчестер Сити" Англия чемпионати доирасида "Ливерпуль"га қарши кечадиган сафар ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоалар 8 февраль куни тўқнаш келишади. Айни дамда Гвардиола жамоаси пешқадам "Арсенал"дан олти очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 21:56, 06.02.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик