Кириш Регистрация

«Андижон» ҳал қилувчи баҳсларга тайёр

Баҳо:
+ | -

12 август куни биринчилик баҳсларида иккинчи босқич учрашувларига старт берилади. Бу эса олий лига йўлланмаси учун асосий кураш бошланаётганидан далолатдир. "Андижон" иккинчи босқич ўйинларига 20 кун мобайнида тайёргарлик кўрди. Машғулотлар асосан Андижонда олиб борилди.

Ўқув-машғулот йиғини давомида андижонликлар 4та назорат учрашувида майдонга тушдилар. “Нефтчи” ўринбосарларига қарши кечган баҳсда имконият бой берилди. “Навбаҳор” билан ўтган ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди – 1:1. “Косонсой” жамоаси 4:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, сўнгги ўйин Алексей Евстафеев бошчилигидаги ёшлар терма жамоасига қарши ўтказилди. Бу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Йиғин мобайнида бош мураббий Азамат Абдураимов бир қатор янги ўйинчиларни синовдан ўтказди. Якунда Сардор Соипов (“Нефтчи”), Тоҳир Маҳмудов (“Сурхон”), Ғиёс Комилов (“Хотира-79), Акром Комилов (“Бунёдкор”) ва Улуғбек Усмонов иккинчи босқични “Андижон” сафида ўтказишадиган бўлди. Асилбек Мансуров, Анвар Абдуқодиров ва Улуғбек Норқобилов сингари футболчилар кўрикдан ўта олишмади. Умуман олганда биринчи босқичдан кейин “Андижон”ни Александр Лупашко, Темур Ҳакимов, Шаҳбоз Жумабоев, Аскер Нажафалиев ва Хондамир Юлдашев тарк этишди. Шунга қарамай, Абдураимов уларнинг ўрнини муносиб номзодлар билан тўлдира олди.

Ўз олдига олий лигага қайтиш мақсадини қўйган “Андижон” жамоаси учун ҳал қилувчи баҳслар бошланмоқда. Иккинчи босқичга эса жамоа тайёр.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:39, 11.08.2013.
Ўқилди: 3306 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик