Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Клублар январь ойидаги трансферлар учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

FIFA эълон қилган ҳисоботга кўра, 2026-йилнинг январь ойидаги трансфер ойнасида эркаклар профессионал футбол клублари харидлар учун 1 миллиард 900 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфлаган.

Маълумотларга кўра, 2026 йил январида эркаклар профессионал футболида 5 минг 900 дан ортиқ халқаро трансфер рўйхатдан ўтган. Бу кўрсаткич қишки трансфер ойналари тарихидаги энг юқори натижа бўлиб, бир йил аввал ўрнатилган рекорддан 3 фоизга кўп. Шу билан бирга, умумий трансфер харажатлари 2025 йил январига нисбатан тахминан 18 фоизга камайган, бироқ 2023 йил январь кўрсаткичларидан 20 фоиз юқори бўлган.

Эркаклар футболида трансфер харажатлари бўйича Англия клублари етакчилик қилди. Улар янги футболчилар хариди учун 360 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфлаган. Шунингдек, энг кўп харажат қилган давлатлар бешлигига Италия, Бразилия, Германия ва Франция чемпионатлари кирди.

Айни пайтда, Франция клублари трансферлардан энг катта даромад олган мамлакат бўлди — 215 миллион АҚШ долларидан ортиқ. Кейинги ўринлардан Италия, Бразилия, Англия ва Испания клублари жой олди. Эркаклар футболида энг кўп кирувчи трансферлар Бразилияда қайд этилди, ундан кейин Испания, Аргентина, Англия ва Португалия жой олган. Энг кўп чиқиш трансферлари эса Аргентинада бўлиб, ундан сўнг Англия, Бразилия, Испания ва АҚШ жойлашган.

Аёллар профессионал футболида ҳам 2026 йил январь ойи трансфер ойнаси харажатлар бўйича рекорд натижа қайд этилди. Клублар илк бор трансферлар учун 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфлади. Бу кўрсаткич 2025 йил январига нисбатан 85 фоиздан кўпроққа ошган. Ушбу муддат ичида жами 420 дан ортиқ халқаро трансфер амалга оширилган бўлиб, бу бир йил аввалги натижадан қарийб 6 фоизга кам.

Аёллар футболида ҳам Англия клублари энг йирик харидорлар амалга оширган бўлиб, 5 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфлаган ва энг кўп кирувчи трансферларни амалга оширган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:49, 06.02.2026.
Ўқилди: 876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5682]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4226]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3204]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2335]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2058]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1959]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1755]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1666]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1561]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик