Кириш Регистрация

"Реал" Конатега қизиқишни тиклади

Баҳо:
+2 | -

"Реал" ёзда эркин агентга айланадиган "Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Иброҳим Конатага яна қизиқиш билдира бошлади.

Журналист Маттео Моретто Marca эфирида маълум қилишича, "Мадрид" мавсумлар оралиғида бир нечта ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи, чунки Антонио Рюдигер ва Давид Алаба катта эҳтимол билан шартнома муддати тугаганидан кейин клубни тарк этишади. Немиснинг жамоада қолиш имконияти бор, аммо бу унинг формасига боғлиқ бўлади.

"Қаймоқранглилар" Конатега қизиқиш билдираётганди, аммо маош талаби ва унинг ўйин даражаси жиддий тўсиқ бўлаётганди. Энди "Реал" яна Франция терма жамоаси футболчисининг ҳолати билан қизиқиб қолди ва у ёзда ҳимояни кучайтириш вариантларидан бири бўлади.

Киритилди: 06:31, 07.02.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик