"Милан" ҳимоячи Маттиа Де Шильо ҳариди юзасидан "Реал"нинг таклифини қабул қилмоқчи эмас, деб ёзади "Marca" нашри.
Италия клуби 20 ёшли футболчини сотиш эмас, балки у билан шартномани узайтириш ҳақида ўйламоқда. Жамоа раҳбарлари Де Шильо билан келишувни 5 йилга узайтириш ва шу маошини 500 мингдан 1 миллион еврога кўтаришни таклиф қилмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳимоячининг хизматларига "ПСЖ" ва "Монако" ҳам қизиқиш билдирганди.