Кириш Регистрация

"Фламенго" АПЛ чемпиони трансферини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Фламенго" айни дамда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби шарафини ҳимоя қилаётган "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси Дарвин Нуньесни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда UOL хабар бермоқда.

Бразилия нашри хабарига кўра, "Фламенго" Саудия Арабистони клубига сўров юборган, аммо уругвайлик ҳужумчининг "Ал-Ҳилол"даги юқори маоши туфайли келишув амалга ошмаслиги мумкин. Шу билан бирга, бразилияликлар Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби футболчиси Ришарлисонни ҳам кузатиб бормоқда.

Дарвин Нуньес мерсисайдликлар сафида Англия Премьер-лигаси, Англия Суперкубоги ва Лига кубогини қўлга киритган. 2025 йилда ҳужумчи Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. Умуман олганда, уругвайлик "Ал-Ҳилол" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урган ва бешта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:55, 07.02.2026.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик