Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Отабек Умаров номидан сохта аккаунтлар очилиб, фейк хабарлар тарқатилаётгани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ижтимоий тармоқларда Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан таниқли спортчилар ва спорт ҳамжамияти вакилларига хабарлар юборилаётгани аниқланди. Бу ҳақда идора ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур хабарлар фейк аккаунтлар орқали тарқатилиб, фирибгарликка уриниш сифатида баҳоланмоқда. Айрим ҳолатларда спортчилар ва мутасаддилардан турли маълумотлар сўралган, шахсий ёзишмалар орқали ишонч қозонишга ҳаракат қилинган.

Маълум қилинишича, ўзбек спортига оид барча расмий хабар ва баёнотлар фақат Миллий Олимпия қўмитасининг тасдиқланган ахборот ресурслари, шунингдек, тегишли федерация ва ассоциациялар орқали эълон қилинади. Расмий манбалардан ташқари тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шу муносабат билан фуқаролардан бундай хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик ҳамда шахсий маълумотларни тақдим этмаслик сўралди. Шунингдек, шубҳали аккаунтларни зудлик билан блоклаш ва уларга нисбатан ижтимоий тармоқ маъмуриятига шикоят юбориш тавсия этилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:18, 07.02.2026.
Ўқилди: 3052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.