"Барселона"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Берналь Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Ўйин каталонияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, Берналь эса голлардан бирига муаллифлик қилди.
"Мен жуда хурсандман. "Барса" сафидаги илк голим — бу ўзгача воқеа. Мен бўш жойни кўрдим ва ўнг оёқда зарба бермоқчи эдим, лекин Маффеони кўриб, йўналишни ўзгартиришга ва чап оёқда зарба беришга қарор қилдим. Маскарель тўпга тегиб кетди, лекин бу барибир таърифлаб бўлмас қувонч. Бу болаликда ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган орзу", — дея Берналнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
"Мен энг яхши формадаман. Аста-секин ўйин амалиётига эга бўляпман ва ундан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиляпман. Клубдаги энг муҳим нарса — бу футболчилар ўртасидаги муносабатлар. Рақобатга қарамай, ҳаммамиз бир-биримиз билан жуда яхши чиқишамиз", — дея қўшимча қилди Берналь.













