Кириш Регистрация

"ПСЖ" Энрике билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" клуби бош мураббий Луис Энрике билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Клуб бу келишув муваффақиятли якунланишига ишонмоқда, бироқ испаниялик мутахассисга бошқа жамоалардан ҳам қизиқиш катта, деб хабар бермоқда L’Équipe.

Париж клуби испаниялик мураббий билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолашни ният қилган. Раҳбарият шахсий суҳбатларда дастлабки музокаралар жуда хотиржам муҳитда ўтаётганини ва ҳаммаси белгиланган муддатда якунланишини тушунтирмоқда. "ПСЖ" мутасаддилари мураббий мавсум тугагунга қадар янги шартномага қўл қўйишидан умидвор.

Энрике Париж клубини 2023 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди. Унинг бошқаруви остида "ПСЖ" икки марта Франция чемпиони бўлди, икки мартадан Франция Кубоги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, у 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ҳамда Қитъалараро кубокда ғолибликка эришди.

Киритилди: 23:02, 07.02.2026.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик