Кириш Регистрация

АПЛ. «Брентфорд» «Сент-Жеймс Парк»да «Ньюкасл» устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Брентфорд» АПЛнинг 25-тури доирасида сафарда «Ньюкасл»ни мағлуб этди — 3:2.

Меҳмонлар сафида голларни 37-дақиқада Виталий Янельт, 45+2-дақиқада пенальтидан Игор Тиаго ва 85-дақиқада Данго Уаттара киритишди. Мезбонлардан эса Свен Ботман (24-дақиқа) ҳамда Бруно Гимарайнш (79-дақиқа, пенальтидан) ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Брентфорд» 39 очко жамғарган ҳолда Англия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ньюкасл» эса 33 очко билан 12-поғонада қолди.

Англия Премьер-лигаси. 25-тур

«НЬЮКАСЛ ЮНАЙТЕД» – «БРЕНТФОРД» — 2:3

Голлар: Ботман 24' (1:0), Янельт 37' (1:1), Тиаго 45' пен. (1:2), Гимарайнш 79' пен. (2:2), Уаттара 85' (2:3).

«Ньюкасл Юнайтед»: Поуп, Холл, Ботман, Тшау, Триппьер, Тонали, Гимарайнш, Уиллок (Эланга, 46), Барнс, Висса (Осула, 65), Мерфи (Вольтемаде, 46).

«Брентфорд»: Келлехер, Хенри, ван дер Берг, Айер, Кайоде (Хики, 88), Янельт, Хендерсон (Ярмолюк, 56), Льюис-Поттер (Донован, 80), Йенсен (Дамсгор, 87), Уаттара, Тиаго.

Бош ҳакам: Мэдли (Англия).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:13, 08.02.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик