"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛ 25-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га (2:1) қарши ўйинга муносабат билдирди.
"Биринчи бўлимда "Манчестер Сити" яхшироқ эди, гарчи кўп голли вазиятлар яратмаган бўлса-да, улар бизнинг майдонимизда кўпроқ тўпга эгалик қилишди. Иккинчи бўлимда устунлик қилдик ва яхши имкониятларга эга бўлдик. 1:0 ҳисобида олдинга ўтиб, рақибга деярли имкон бермадик. Ўйин тугаши арафасида узатилган тўпдан сўнг бир рикошет улар томонга муваффақиятли қайтди ва ҳисоб 1:1... Қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юборишга деярли ўрганиб қолганмиз, бугун ҳам шундай бўлди.
Собослаининг карточкасими? Бу гапириш керак бўлган воқеа эмас. Балки ҳакам ҳаммасини шундай қолдириши ва голни ҳисобга олиши керак эди, аммо агар қоидалар шундай бўлса, унда биз буни қабул қилишимиз керак", - дея Слотнинг сўзларини келтиради ВВС.
"Ливерпуль" 39 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Сити" 50 очко билан иккинчи ўринда.













