Кириш Регистрация
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче 2-1 Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал 2-1 Эльче
08/03 19:00 Болонья 1-2 Верона
08/03 19:00 Фиорентина 0-0 Парма
08/03 20:15 Хетафе 2-0 Бетис
08/03 22:00 Женоа 2-1 Рома
08/03 22:30 Севилья 1-1 Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио - Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор

Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» Молдова клуби устидан ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Анталияда йиғин ўтказаётган «Пахтакор» жамоаси 8 февраль куни иккинчи назорат учрашувини Молдованинг «Петрокуб» клубига қарши ўтказди. Учрашув жуда шиддатли ва воқеаларга бой тарзда кечди.

Беллашувнинг 7-дақиқасида ҳисоб очилди. Иброҳим Иброҳимовнинг аниқ узатмасидан кейин Ҳожимат Эркинов жарима майдони ичида тўпни назоратга олиб, чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди. 27-дақиқада эса Турғунбоевнинг пасидан кейин Иброҳимовнинг ўзи гол муаллифига айланиб, жамоамизнинг устунлигини оширди.

Биринчи бўлим давомида «Петрокуб» ҳам фаол ҳаракат қилди ва 33-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шу ҳисобда томонлар танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим бошида таркиб ўзгаришсиз қолди. 59-дақиқада мураббийлар штаби катта ротация қилди: майдонга бир қатор янги футболчилар туширилди ва фақат Дилшод Саитов ўйинни давом эттирди. 69-дақиқада рақиб яна бир бор дарвозага йўл топиб, ҳисобни тенглаштирди.

Шундан сўнг «Пахтакор» яна ташаббусни қўлга олди. 75-дақиқада тайинланган пенальтини Рустам Турдимуродов аниқ амалга ошириб, жамоани яна олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада эса яна бир ёш дебютант — 2008 йилда туғилган Амирхон Муротов марказий ҳимоячи сифатида майдонга тушди.

Қолган дақиқаларда «Пахтакор» устунликни сақлаб қолди ва назорат учрашуви жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди. Бу беллашув йиғин давомида таркиб ва ўйин вариантларини синаб кўриш учун муҳим тажриба вазифасини ўтади.

8 февраль, 2026 йил. Анталия.
"Пахтакор" - "Петрокуб" 3:2
Гол: Ҳожимат Эркинов (7), Иброҳим Иброҳимов (27), Рустам Турдимуродов (75).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 08:29, 09.02.2026.
Ўқилди: 1178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.