Кириш Регистрация

«Opta»: Холанд учун АПЛда забт этилмаган фақат битта стадион қолди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпуль»ни мағлуб этди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Ғалаба тўпини қўшиб берилган вақтда пенальтини аниқ амалга оширган ҳужумчи Эрлинг Холанд киритди.

Ушбу гол норвегиялик тўпурар учун «Энфилд»даги биринчиси бўлди. «Ливерпуль»нинг уй стадионида гол уриш унга фақат тўртинчи уринишда насиб этди. «OptaJoe» нашрининг қайд этишича, Холанд Премьер-лигада ўзи ўйнаган 24 та стадиондан 23 тасида гол уришга улгурган. Ҳозирча у фақат «Сандерленд»нинг уй стадиони — «Стэдиум оф Лайт»да гол урмаган.

Жорий мавсумда 25 ёшли Холанд барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.

«Манчестер Сити» навбатдаги ўйинини 11 февраль куни «Фулхэм»га қарши ўтказади.

Киритилди: 11:23, 09.02.2026.
Ўқилди: 1080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.