Кириш Регистрация

Гвардиола «Кристал Пэлас»дан сотиб олинган Гехининг ўйинидан ҳайратда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Марк Гехининг истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен ушбу клуб ва футболчиларнинг келажаги жуда порлоқ эканини айтгандим. Бу келажак ёрқин, чунки биз кучли ва ёрқин шахсиятга эга бўлган ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйинчиларни жалб қилдик. Марк топ-футболчига айланади! Менимча, у аллақачон шундай даражага чиқиб бўлган!" — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда «City Report».

«Манчестер Сити» Гехини қишки трансфер ойнасида «Кристал Пэлас»дан 23 миллион евро эвазига сотиб олган эди. «Шаҳарликлар» таркибида 25 ёшли ҳимоячи учта учрашувда майдонга тушди ва битта сариқ карточка олди.

Киритилди: 11:31, 09.02.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.