Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Тонали Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун «МЮ»га ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби Каземирога ўринбосар излашда давом этмоқда. Тажрибали бразилиялик футболчи мавсум якунланганидан сўнг клубни эркин агент сифатида тарк этади.

Журналист Майк Макгратнинг хабар беришича, унинг ўрнини босиш учун асосий номзодлардан бири сифатида «Ньюкасл» аъзоси Сандро Тонали танланган. 25 ёшли футболчи Чемпионлар Лигасида иштирок этишни истайди, «қарғалар» эса жорий чемпионат якунларига кўра ушбу мусобақага йўлланма олишлари эҳтимоли жуда паст. Шу сабабли италиялик футболчи муҳитни ўзгартириш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

«Қизил иблислар» учун Тоналининг юқори нархи муаммо туғдириши мумкин: «Ньюкасл» ўз ярим ҳимоячиси учун тахминан 100 миллион фунт стерлинг (тахминан 115 миллион евро) талаб қилади.

Киритилди: 12:04, 09.02.2026.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.