Кириш Регистрация

Киву «Интер»нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида: "Ҳозирча — ноль фоиз"

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву А Сериядаги чемпионлик пойгаси ҳақидаги саволга жавоб берди.

Якшанба куни «нерадзуррилар» сафарда «Сассуоло»ни тор-мор этишди (5:0) ва иккинчи ўринда бораётган «Милан» билан орадаги фарқни саккиз очкогача етказишди. «Россонерилар» ихтиёрида битта захира ўйини мавжуд.

Учрашув якунлангач, журналистлар Кивудан соврин учун курашдаги имкониятлар ҳақида сўрашди — у эса анча ўзига хос тарзда жавоб қайтарди.

"Ҳозирги дақиқада — ноль фоиз. Олдинда ҳали ўйинлар кўп. Фақат бизгина катта мақсадларни қўяётганимиз йўқ. Олдинда оғир меҳнат кутмоқда", — деди руминиялик мутахассис DAZN телеканалига берган интервьюсида.

Келгуси шанба, 14 февраль куни, Италия чемпионатининг 25-тури доирасида «Интер» ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилади.

Киритилди: 12:06, 09.02.2026.
Ўқилди: 416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик