Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Валенсия»га қарши баҳсда (2:0) гол уриб, ўз сермаҳсул сериясини давом эттирди.
27 ёшли футболчи «кўршапалаклар» дарвозасини 91-дақиқада ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди. Франциялик ҳужумчи кетма-кет олтита учрашувдан бери майдонни голсиз тарк этмаяпти.
«Мбаппе — дунёнинг энг яхши ўйинчиси. У буни ҳар куни исботламоқда», — дея баёнот берди «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа матбуот анжуманида.
Килиан Мбаппе 23 та гол билан Ла Лига тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Умумий ҳисобда эса «қаймоқранглилар» юлдузи жорий мавсумдаги барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол уришга муваффақ бўлди.













