Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Рус тилида мулоқот қилган футболчи Украина клуби сардорлигидан маҳрум қилинди

Баҳо:
+ | -

Украинанинг “Карпати” футбол клуби ҳимоячиси Денис Мирошниченкони сардорлик боғичидан маҳрум қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, футболчи Швециянинг “ГАИС” клубига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан жамоадошларига рус тилида мурожаат қилган. Учрашув якунланганидан тахминан икки соат ўтиб, Мирошниченкони сардорликдан четлатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Клуб баёнотида айтилишича, янги сардор жамоа ички танлови орқали аниқланган. Натижада “Карпати”нинг янги сардори этиб Владислав Бабогло тайинланган.

“Бугунги назорат учрашуви олдидан сардор Денис Мирошниченконинг ҳаракатлари сабабли жамоа янги сардорни танлайди. Танлов натижалари ҳақида клуб қўшимча маълумот беради”, дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, 31 ёшли Денис Мирошниченко 2024-йилдан бери “Карпати” шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, у 2013–2019-йиллар давомида ҳам ушбу клуб сафида тўп сурган. Умуман олганда, футболчи фаолияти давомида Украинанинг бир қанча клублари — “Кривбасс”, “Александрия” ва “Днепр-1” сафида ҳам тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февраль ойида Россия Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Шундан буён икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда зиддиятлар сақланиб қолмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:18, 09.02.2026.
Ўқилди: 570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.