Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Криштиану Роналдунинг "Ан-Наср" қароргоҳидаги сурати пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср" қароргоҳидан олинган суратни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Аввалроқ португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги "Ар-Риёд" ва "Ал-Иттиҳод"га қарши учрашувларни ўтказиб юборган эди. Хабарларга кўра, Роналду Саудия Арабистони Суверен жамғармаси (PIF) "Ан-Наср"ни рақобатчиларига нисбатан бошқариш усулидан норози бўлган ва клубга чемпионлик учун курашда тўсқинлик қилинмоқда деб ҳисоблаган. Шунингдек, у Карим Бенземанинг "Ал-Ҳилол"га ўтиши "рақобатга зарар етказиши" сабабли бу трансферга қарши чиққан эди.

9 февраль куни Роналду ўз бойкотини (иш ташлашини) тўхтатгани ҳақида маълумот пайдо бўлди — "Ан-Наср" ходимларнинг иш ҳақидан бўлган қарзларини тўлаб берган.

Бугун португалиялик юлдуз клуб қароргоҳидан сурат жойлаб, ўз постида "Ан-Наср"ни белгилаб ўтди.

Киритилди: 15:50, 10.02.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик