"Бавария" вингери Майкл Олисе Европанинг топ-лигаларидаги футболчилар орасида энг яхши ассистент бўлиб турибди. Бу ҳақда "WhoScored" нашри хабар бермоқда.
Франциялик футболчи Германия чемпионатининг жорий мавсумида 16 та голли узатмани амалга оширди — бу бошқа кучли лигалардаги исталган ўйинчининг кўрсаткичидан юқоридир.
Рейтингда иккинчи ўринни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш эгаллаб турибди: "МЮ" сардори ўз ҳисобига 12 та ассист ёздириб қўйган. Кучли учликни 11 та узатма билан "Интер" ҳимоячиси Федерико Димарко якунлаб беради.
"Барселона"нинг юлдуз вингери Ламин Ямал эса жорий мавсумда 8 та голли узатма берди. Рейтингда ундан юқорироқ поғонада "Бавария"нинг яна бир аъзоси Луис Диас жой олган.













