Кириш Регистрация

"Жуда хафа бўлдик": Жоао Педро "Челси"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Жоао Педро "Лидс"га қарши кечган уй учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди. Баҳс 2:2 ҳисобидаги сермаҳсул дуранг билан якунланди.

"Биз ўйинни назорат қилаётган эдик, 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Аммо кейин иккита гол ўтказиб юбордик. Натижадан жуда хафамиз, чунки яхши ўйин кўрсатгандик. Жорий мавсумда жамоамизда бундай ҳолатлар кўп кузатилмоқда", - дея бразилиялик ҳужумчининг сўзларини клуб матбуот хизмати келтиради.

Ўтказилган 26 та ўйиндан сўнг Лиам Росеньор шогирдлари 44 очко жамғаришган ва турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб туришибди. "Аристократлар" тўртинчи ўринда бораётган "Манчестер Юнайтед"дан бир очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 15:56, 11.02.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.