Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Жирона" Тер Штегенга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Жирона» янги дарвозабон билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Ушбу ўринни «Марсель»дан кетганидан сўнг эркин агентга айланган испаниялик Рубен Бланко эгаллади.

Футболчи мавсум якунига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Жирона» «Барселона»дан Марк-Андре тер Штегенни ижарага олган эди, бироқ германиялик посбон атиги 2 та ўйинда майдонга тушиб, жиддий жароҳат олди.

Бланко «Сельта» тарбияланувчиси ҳисобланади. У мазкур клуб сафида жуда ёш босқичида Примерада дебют қилган ва у ерда 10 йил давомида фаолият юритган. Жорий мавсумда у бирор марта майдонда кўриниш бермади, фақат бир бор «Марсель»нинг захира ўриндиғида қолдирилди.

Transfermarkt портали ушбу футболчининг бозор қийматини 800 минг еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:31, 11.02.2026.
Ўқилди: 226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.