Инсайдерлар 24 ёшли инглиз ҳужумчиси Мэйсон Гринвудга бўлган қизиқишлар ортиб бораётганини таъкидлашмоқда. "Fichajes" нашрининг хабарига кўра, футболчи учун асосий даъвогарлар қаторида "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари бор.
Ҳужумчи жорий мавсумни "Марсель" сафида жуда сермаҳсул ўтказмоқда. Гринвуд жамоа таркибида барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Манбаларнинг қайд этишича, "Марсель" ҳужумчини 90 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бундай ҳолатда унинг собиқ клуби "Манчестер Юнайтед" келишув суммасининг 50 фоизини (тахминан 45 млн евро) компенсация сифатида қўлга киритади. Эслатиб ўтамиз, Гринвуд 2018 йилдан 2022 йилгача манкунианликлар шарафини ҳимоя қилган.













