Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски фаолиятини Каталония клубида давом эттиришни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Рожер Торелло хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, 37 ёшли ҳужумчи ўз келажаги борасидаги якуний қарорни «Барселона»да март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан сўнг қабул қилади. Шунга қарамай, Левандовскининг устувор мақсади — «Барселона» билан ҳамкорликни давом эттириш. Бунинг учун форвард иш ҳақининг камайтирилишига ҳам рози. Таъкидланишича, ҳозирги босқичда футболчига пулдан кўра кўпроқ барқарорлик керак.
Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.













