"Барселона" клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Футболчини "Ливерпуль" ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган, деб хабар беради Daily Mail.
Манбага кўра, франциялик футболчининг трансфер суммаси 80 млн евро атрофида бўлиши мумкин.
Кунде 2022 йилнинг ёзидан бери "Барселона"да ўйнаб келмоқда. Жюль жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Нуфузли интернет портали Transfermarkt 27 ёшли франтсиялик ҳимоячининг трансфер нархини 65 млн еврога баҳоламоқда.













