Кириш Регистрация

«Нефтчи»нинг хорватиялик янги легионери фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда халқаро майдонга қайтаётган «Нефтчи» клуби хорватиялик ҳужумчи Стиве Перицани ўз таркибига қўшиб олди.

Перица 1995 йилнинг 7 июль санасида Хорватиянинг Задар шаҳрида таваллуд топган.

У фаолиятини дастлаб Хорватиянинг «Задар» клубида бошлаган. Футболчи жамоадаги биринчи мавсумини ўзидаёқ 8 та гол киритишни уддалаган. Шундан сўнг, 2013 йилнинг 1 август санасида уни Лондоннинг «Челси» клуби 2,5 миллион еврога сотиб олди.

Кейинги йилларда футболчи Исроил, Туркия, Бельгия, Нидерландия, Англия, Италия каби мамлакатларнинг олий лигасида тўп тепди. «Удинезе» жамоасидаги фаолияти давомида «Рома», «Милан», «Наполи», «Ювентус» каби А Серия грандлари дарвозасини ишғол этишни уддалаган.

Футболчи якунлаган мавсумни Руминиянинг «Динамо Бухарест» клубида ўтказди ва мавсум давомида 16 та ўйинда майдонга тушиб 6 та гол киритишни уддалади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:35, 12.02.2026.
Ўқилди: 366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.