Кириш Регистрация

"Монако" жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

«Монако» бош мураббий Себастьен Поконьолида тегишли лицензия йўқлиги сабабли 425 000 евро миқдорида жаримага тортилади. Бу ҳақда «L’Équipe» нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, монегасклар устозида унинг даражасини ва Франция олий дивизиони клубларини бошқариш имкониятини тасдиқловчи сертификат мавжуд эмас. Шу сабабли «Монако» жамоани бельгиялик мутахассис бошқариб тушган ҳар бир Лига 1 ёки Франция Кубоги ўйини учун 25 000 евродан тўлашга мажбур. Ҳозирги вақтда бу сумма 425 000 еврога етди, бироқ мавсум якунигача у 750 000 еврогача кўтарилиши мумкин.

Поконьоли Франция клубини 2025 йилнинг кузида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида «Монако» 23 та ўйин ўтказиб, уларнинг саккизтасида ғалаба қозонди. Айни дамда жамоа 21 турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда Лига 1 жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 01:59, 13.02.2026.
Ўқилди: 191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.