Мадриднинг «Атлетико» клуби раҳбари Энрике Сересо «Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухонинг Хулиан Альварес ҳақидаги яқинда берган баёнотига муносабат билдирди.
«Кўк-анорранглилар» сардори «матрасчилар» ҳужумчиси «Барса»га ўтиши кераклигини айтган эди. Испания ОАВларининг хабарига кўра, «Атлетико»да бу сўзларни ҳурматсизлик сифатида қабул қилишган.
"Араухо хоҳлаган гапини айтиши мумкин. У бундай изоҳлар берадиган даражада «Атлетико» учун муҳим шахс деб ўйламайман. У яхши ҳимоячи ва агар бугун бизга гол уришга ва ўйинда ғалаба қозонишга имкон берса, уни кечирамиз", — дея учрашув бошланишидан бироз аввал Сересонинг сўзларини келтирмоқда BarcaTimes.













