Кириш Регистрация

АПЛ. «Арсенал» сафарда «Брентфорд»ни енга олмади

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» Англия чемпионатининг 26-тури доирасидаги ўйинда «Брентфорд» билан дуранг ўйнади — 1:1. Учрашув Лондондаги «Брентфорд Комьюнити» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда жамоалар гол ура олишмади. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳужумчиси Нони Мадуэке ҳисобни очди. 71-дақиқада ҳимоячи Кин Льюис-Поттер мувозанатни тиклади.

«Арсенал» 57 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Брентфорд» эса 40 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Кейинги турда «Арсенал» «Вулверхэмптон» билан (18 февраль), «Брентфорд» эса «Брайтон» билан (21 февраль) куч синашади.

Англия Премьер-лигаси. 26-тур | 13 февраль | «Брентфорд Коммьюнити» стадиони

Брентфорд — Арсенал — 1:1

Голлар: Мадуэке, 61 (0:1); Льюис-Поттер, 71 (1:1).

Брентфорд: Келлехер, ван дер Берг, Айер, Хенри (Хики, 90+5), Кайоде, Ярмолюк (Хендерсон, 73), Янельт, Йенсен, Льюис-Поттер (Дамсгор, 73), Уаттара, Тиаго.

Арсенал: Райя, Москера, Габриэл Магальяйнс, Инкапье (Калафьори, 81), Тимбер, Субименди, Райс, Эзе (Эдегор, 46), Троссар (Мартинелли, 81), Мадуэке (Сака, 70), Дьекереш.

Огоҳлантиришлар: Янельт (4), Йенсен (53), Уаттара (86) — Габриэл Магальяйнс (20), Дьекереш (30).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:11, 13.02.2026.
Ўқилди: 369 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.