«Атлетико» XXI асрда «Барселона» устидан энг йирик ғалабасини қўлга киритди.
Диего Симеоне жамоаси Испания Кубоги ярим финалида каталонияликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мадридликлар охирги марта «блауграна»ни 3 та тўп фарқи билан 2003 йилнинг февралида, 4 та тўп фарқи билан эса 1989 йилда мағлуб этишган эди. Бундан ҳам йирикроқ ғалаба (6:0) фақат 1941 йилда қайд этилган.













