Кириш Регистрация

Флик нега Касадони захирага эрта олганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши ўйинда эрта алмаштиришни амалга оширишга қарор қилди.

Каталонияликлар Кубок ярим финалининг 33-дақиқасига келибоқ «матрасчилар»дан учта гол ўтказиб юборишди. Меҳмонлар устози бунга тезкорлик билан муносабат билдирди: 37-дақиқада у ярим ҳимоячи Марк Касадони майдондан олди ва унинг ўрнига ҳужумчи Роберт Левандовскини туширди.

"Мен Касадога уни сариқ карточкаси борлиги учун алмаштиришга мажбур бўлганимни айтдим. Ўйин жуда шиддатли кечаётган эди ва кейинги тўқнашувда Марк майдондан четлатилиши мумкин эди", — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Barca Universal».

Қолган вақт давомида «кўк-анорранглилар» яна битта гол ўтказиб юборишди, аммо ўзлари гол ура олишмади — 0:4.

Киритилди: 10:26, 13.02.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.