Кириш Регистрация

Упамекано "Бавария" билан шартномани узайтиришга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Дайо Упамеканонинг келажаги ҳақидаги миш-мишларга чек қўйилди — «Бавария» ҳимоячи билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. 27 ёшли футболчи янги меҳнат шартномасига имзо чекканидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бавария»да қолаётганимдан ва ушбу жамоада ўйнашда давом этаётганимдан жуда хурсандман. Бизда ажойиб таркиб ва ажойиб мураббий бор — биргаликда олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Ҳаётда ҳамма нарсани менталитет ҳал қилади — мен ҳар бир машғулотда жамоадошларим учун бор кучимни бераман, ҳар бир ўйинда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишни ва «Бавария» билан иложи борича кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайман», — дея Упамеканонинг сўзларини келтирмоқда Мюнхен клуби расмий сайти.

Дайо Упамеканонинг янги шартномаси энди 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Шанба куни «Бавария» сафарда «Вердер» меҳмони бўлади.

Киритилди: 18:24, 13.02.2026.
Ўқилди: 242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.