Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" Тудорни тайинлашга тайёр, фақат...

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» жамоанинг янги бош мураббийи сифатида Игор Тудор билан ҳамкорлик қилишга тайёр, бироқ бу келишув фақат жорий мавсум якунига қадар давом этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг тасдиқлашича, «шпорлар» ва мураббий томони аллақачон алоқа ўрнатишган. Лондон клуби раҳбарияти Тудорни вақтинчалик вариант сифатида кўрмоқда, ёзда эса жамоани доимий асосда бошқариш учун асосий номзодлар сифатида Роберто Де Дзерби ва Маурисио Почеттино вариантлари кўриб чиқилмоқда.

«Тоттенхэм» шу ҳафта бошида, аниқроғи 11 февраль куни Даниялик мутахассис Томас Франкни истеъфога чиқарди. У 2025 йилнинг ёзидан бери жамоани бошқариб келаётган эди. Айни дамда лондонликлар Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Игор Тудор жорий мавсум бошида «Ювентус»да ишлаган, бироқ октябрь ойида 8 та ўйиндан иборат ғалабасиз сериядан сўнг Турин клубидан ҳайдалган эди.

Киритилди: 18:44, 13.02.2026.
Ўқилди: 284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.