Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Самарқанднинг «Шердор» ва «Азур», Қўқоннинг «Хавоканд» клублари Биринчи лигада иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Биринчи лигада иштирок этиш истагида бўлган клублар жорий йилнинг 31-январ санасига қадар Лигага мурожаат қилиши белгиланганди. Шундан келиб чиқиб, бир қатор номзодлар ариза билан мурожаат қилди.

Лига мурожаатларни ўрганиб чиққан ҳолда, Регламент бўйича минимал талабларга жавоб бермайди деб топилган клубларни Биринчи лига қатнашчилари сафига қўшишни рад қилди. Бунда ҳудудий футбол ассосациялари билан ҳамкорликда иш олиб борилди.

Ўз навбатида, мусобақада иштирок этиш учун салоҳиятли бўлган клублар ва уларнинг режалари ўрганиб чиқилди. Шу асосда Самарқанд шаҳрининг «Шердор» ва «Азур», Қўқон шаҳрининг «Хавоканд» клубларига кетма-кетликда бажарилиши лозим бўлган ишлар рўйхати тақдим этилди. Февраль ойининг дастлабки 10 кунлигида мазкур жамоалар Регламент бўйича дастлабки талабларни бажариш устида иш олиб борди.

Ўрганишлар хулосаси асосида юқорида номлари қайд этилган клубларни Лига қатнашчилари сафига қабул қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Улар 2026 йилги мавсумдан эътиборан Биринчи лигада тўп суради.

Айни вақтда Биринчи лига қатнашчилари таркибини тўлиқ шакллантириш борасида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:32, 14.02.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.