Кириш Регистрация

Горецка АПЛдан ўзига жамоа танлади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка келаётган ёзда шартномаси якунига етгач, ўз кучини Англия Премьер-лигасида синаб кўрмоқчи. Бу ҳақда "Bayern Insider" нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 31 ёшли германиялик хавбек Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтишни режалаштирмоқда. Аввалроқ "канонирлар" тажрибали футболчига қизиқиш билдираётганини маълум қилишган эди.

Жорий мавсумда Горецка Германия чемпионатининг 18 та баҳсида иштирок этиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Леон 2018 йилнинг ёзидан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 13:22, 14.02.2026.
Ўқилди: 1063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик