Кириш Регистрация

«Барселона» «Атлетико»дан мағлубиятдан сўнг ҳакамлик бўйича расмий шикоят йўллади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "Атлетико Мадрид"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин ҳакамлик бўйича расмий шикоят билан чиқди.

«Барселона» футбол клуби шуни маълум қиладики, клуб Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF)га расмий мактуб йўллади. Унда ҳакамлар томонидан баъзи ҳолатларда турли, изчил бўлмаган мезонлар қўлланилаётгани юзасидан чуқур хавотир билдирилган. Ҳужжатда клуб қуйидаги асосий жиҳатларни алоҳида қайд этган:

1. Интизомий мезонларда изчилликнинг йўқлиги;

2. Қўл билан ўйнашни баҳолашдаги қарама-қарши мезонлар;

3. Хатоларнинг жамланиши: «Барселона» мавсум давомида қайта-қайта қўпол ҳакамлик хатолари кузатилаётганини, уларнинг кўпчилиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини ва клубга зарар етказаётганини таъкидлайди;

4. VAR қўлланилиши ва шаффофлиги;

5. Эпизодларни мониторда кўриб чиқиш мезонлари: «Барселона» ҳакамларни мониторга чақириш учун аниқ ва изчил мезонлар мавжуд эмаслигини шубҳа остига қўяди, бу эса қарорлар қабул қилишда ҳимоясизлик ва тенгсизлик ҳиссини кучайтиради.

Шунингдек, «Барселона» VAR’нинг барча аудиоёзувлари — майдондаги ҳакам эпизодни кўриб чиққан-қилмаганидан қатъи назар — тўлиқ эълон қилиниши кераклигини талаб қилмоқда. Бу чора шаффофликни таъминлаш ва ҳакамлар малакасини ошириш учун муҳим деб ҳисобланади.

«Барселона» ўз мурожаатлари жиддий таҳлил қилиниши ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун аниқ чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилади», — дейилади клуб баёнотида.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:56, 14.02.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.