Кириш Регистрация

А серия. Можароли баҳсда «Интер» «Ювентус»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати — Серия А 2025/2026 йилги мавсумининг 25-турида "Интер" ва "Ювентус" ўртасидаги баҳс якунланди. Учрашув Миландаги «Жузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Федерико Ла Пенна иш олиб борди.

Қизғин кечган беллашув 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

17-дақиқада туринликлар ҳимоячиси Андреа Камбьязо тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Аммо 26-дақиқада у хатосини тўғирлаб, ҳисобни тенглаштирди. 42-дақиқада «Ювентус» футболчиси Пьер Калюлю майдондан ноҳақ четлатилди: мезбонлар футболчиси симуляция ишлатди ва ҳакам Пьерга иккинчи сариқ карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

76-дақиқада Франческо Эспозито миланликларни яна олдинга олиб чиқди. Меҳмонлар 83-дақиқада Мануэль Локателлининг голи орқали яна мувозанатни тиклашди. Учрашув тақдири 90-дақиқада ҳал бўлди — Пётр Зелиньски аниқ зарба йўллаб, «нерадзурри»га ғалабани тақдим этди.

25-турдан кейин «Интер» 61 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ювентус» 46 очко билан бешинчи поғонада жойлашган.

Кейинги турда Италия чемпионати етакчилари сафарда «Лечче» меҳмони бўлади. «Ювентус» эса ўз майдонида «Комо»ни қабул қилади. Ҳар икки учрашув 21 февраль куни бўлиб ўтади.

Италия — Серия А, 25-тур
14 февраль 2026 йил. Милан. «Жузеппе Меацца»
Интер — Ювентус — 3:2
Голлар: 1:0 — Камбьязо (17, автогол), 1:1 — Камбьязо (26), 2:1 — Эспозито (76), 2:2 — Локателли (83), 3:2 — Зелиньски (90)
Четлатиш: Калюлю (42, «Ювентус»)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:38, 15.02.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.