Кириш Регистрация

Томас Франкка АПЛнинг уч клубидан таклиф бор

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби собиқ бош мураббийи Томас Франк шу ёзда ишга қайтиши мумкин.

TEAMtalk нашри берган маълумотларга кўра, 52 ёшли даниялик мутахассис хизматларига Англия Премьер-лигасининг бир йўла учта клуби қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсум якунида мураббийлар алмашинуви кутилаётган «Кристал Пэлас», «Фулхэм» ва «Борнмут» клублари Франк номзодини кўриб чиқмоқда.

Франкнинг охирги иш жойи «Тоттенхэм» бўлиб, у жамоани 2025 йил ёзидан шу йилнинг февраль ойигача бошқарган. Аввалроқ мутахассис «Брентфорд», «Брондбю» ва Дания ўсмирлар терма жамоаларида ҳам фаолият юритган.

26-турдан сўнг «Тоттенхэм» 29 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:34, 15.02.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.