Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Нико Уильямс учун жиддий кураш бошлади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Испания терма жамоаси ва Бильбаонинг «Атлетик» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Уильямсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.

Журналистларга маълум бўлишича, «шпорлар» раҳбарияти футболчининг шартномасида кўрсатилган 95 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр. Шунингдек, Уильямснинг хизматларига АПЛнинг амалдаги чемпиони — «Ливерпуль» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Нико 2021 йилнинг ёзидан буён Бильбао жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Вингер ва басклар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2035 йил июнь ойи охирида якунига етади.

Ла Лиганинг жорий мавсумида Уильямс 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:16, 15.02.2026.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.