Кириш Регистрация

Ла Лига. "Райо" "Атлетико"ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -1

Испания чемпионатининг 24-турида «Атлетико» сафарда «Райо Вальекано»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учради — 0:3.

40-дақиқада Фран Перес ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Оскар Валентин мезбонларнинг устунлигини оширди. «Матрасчилар» дарвозасига учинчи голни 76-дақиқада Нобель Менди киритди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Атлетико» (45 очко) турнир жадвалида тўртинчи ўринга тушиб кетди. Қизиғи шундаки, бундан аввалроқ, 12 февраль куни мадридликлар Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки ўйинида «Барселона»ни 4:0 ҳисобида тор-мор этган эди.

«Райо Вальекано» 25 очко жамғарган ҳолда Ла Лига жадвалида 16-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла Лигаси, 24-тур

15 февраль, 20:15. «Вальекас» стадиони.

«Райо Вальекано» — «Атлетико» — 3:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 40 Фран Перес, 2:0 – 45 Валентин, 3:0 – 76 Менди.

«Райо Вальекано»: Баталья, Лежен, Менди, Эспино, Рацю, Херард Гумбау (Лопес, 83), Валентин, Палазон (Вертроуд, 64), Фран Перес (Диас, 64), Ахомаш (Нтека, 74), Де Фрутос (Альваро Гарсия, 64).

«Атлетико»: Облак, Хименес, Лангле (Льоренте, 63), Руджери (Варгас, 57), Молина, Мендоса (Ле Норман, 56), Кардозо (Лукман, 63), Гонсалес, Баэна (Альварес, 57), Серлот, Альмада.

Огоҳлантиришлар: Альваро Гарсия (90) — Кардозо (29), Мендоса (52), Льоренте (70).

Киритилди: 22:14, 15.02.2026.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.